08:03 / 12.09.2019
4 058

Жепаровдан термага қайтишни сўрашди, у эса қисқа ва лўнда жавоб қайтарди

Жепаровдан термага қайтишни сўрашди, у эса қисқа ва лўнда жавоб қайтарди
Кеча Тошкент шаҳридаги «Ҳумо Арена»да хоккей бўйича ВХЛ (Олий хоккей лигаси) нинг янги мавсумига старт берилди.
Илк учрашувни томоша қилиш учун Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Сервер Жепаров ҳам ташриф буюриб, бу ҳақда instagram'даги саҳифасига пост жойлади. Расм остига кузатувчилардан бири Серверга мурожаат қилиб, ундан термага қайтишни сўраган. 36 ёшли ярим ҳимоячи эса фойдаланувчига ҳозирги терма жамоа аъзолари ўйнаб кетиши учун бош мураббий (Эктор Купер) ўзгаришининг ўзи кифоя қилишини айтган.

Аввалроқ, Сервер СПОРТ телеканалига берган интервьюсида бош жамоага ҳимоявий футбол мос келмаслигини айтиб, ўйин услубини бутунлай ўзгартириш кераклиги ҳақида фикр билдирганди.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жепаровдан термага қайтишни сўрашди, у эса қисқа ва лўнда жавоб қайтарди