Месси: «Криштиану мени кечки овқатга таклиф қилганми? Муаммосиз»

  • 13 сентябрь 2019, 06:30
  • 672
  • Спорт
  • Месси: «Криштиану мени кечки овқатга таклиф қилганми? Муаммосиз»
    «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг келажакда бирга тушлик қилишга тайёрлиги ҳақида айтган гапларига изоҳ берди.

    «Криштиану мени кечки овқатга таклиф қилганми? Муаммосиз. Мен доим Криштиану билан ҳеч қандай муаммоларим йўқлигини ва биз жамоадош бўлмаганимиз сабабли яқин дўст эмаслигимизни айтганман. Одатда биз маросимларда учрашамиз. Охирги маросимда биз кўпроқ суҳбатлашдик ва одатдагидан яқинроқ эдик.

    Биргаликда кечки овқат бўладими ёки йўқми, билмайман. Чунки турли мамлакатларда яшаётганимиз ва ҳар биримизнинг турли мажбуриятларимиз борлигини ҳисобга олсак, бу ҳали аниқ эмас. Агар бу содир бўлганда ҳам ҳеч қандай шахсий муаммо йўқ», – дейди Месси.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Месси: «Криштиану мени кечки овқатга таклиф қилганми? Муаммосиз»