
Испания Ла Лигаси 4-туридан ўрин олган "Реал" ҳамда "Леванте" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Сантьяго Бернабеу" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келишди. Карим Бензема ҳамда Каземиролар томонидан киритилган голларга меҳмонлар сафида Борха Майораль ва Гонсало Мелеролар муаллифлик қилди.
"Реал" – "Леванте" 3:2
Голлар: 1:0 – 25 Бензема, 2:0 – 31 Бензема, 3:0 – 40 Каземиро, 3:1 – 49 Майораль, 3:2 – 75 Мелеро.
"Реал": Куртуа, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос (Милитао, 60), Васкес, Каземиро (Азар, 60), Кроос, Хамес, Винисиус Жуниор, Бензема (Йович, 83).
"Леванте": Фернандес, Дуарте (Мелеро, 68), Везу, Клерк, Мирамон, Рочина (Рохер Марти, 68), Кампанья, Вукчевич (Барди, 56), Постиго, Майораль, Моралес.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (28), Васкес (40), Везу (80), Клерк (90).
Шу тариқа, Зинедин Зидан шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 8 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. "Леванте" эса 6 очко билан 5-поғонадан жой олди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар