11:59 / 15.09.2019
2 658

“Манчестер Сити” АПЛ дебютантига ютқазиб қўйди (видео)

“Манчестер Сити” АПЛ дебютантига ютқазиб қўйди (видео)
Англия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган “Норвич” – “Манчестер Сити” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Карроу Роуд”да кечган баҳсда мезбонлар сенсацион ғалабани қўлга киритишди.

Дастлаб мезбонлар Маклин ва Кэнтуэллнинг голларидан кейин олдинга ўтиб олишди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Серхио Агуэро ҳисобни қисқартиришга эришди

Иккинчи бўлим дебютида Теему Пукки манкунианлар ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб жамоасининг учинчи голини урди. Қолган вақт давомида меҳмонлар кучли босимни хосил қилишди. 88-дақиқада Родри Эрнандеснинг узоқ масофада берган зарбаси голга айланди. Бироқ қолган вақт ҳисобни тенглаштириш учун етмади.

Шу тариқа, “Ман Сити” мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди ва пешқадам “Ливерпуль”дан беш очко ортда қолмоқда.

Норвич – Манчестер Сити 3:2 (2:1, 1:0)
Голлар:
1:0 – 18 Маклин, 2:0 – 28 Кэнтуэлл, 2:1 – 45 Агуэро, 3:1 – 50 Пукки, 3:2 – 88 Родри Эрнандес.
Норвич – Крул, Годфри, Байрэм, Льюис, Амаду, Кэнтуэлл, Маклин, Штиперманн (Србены, 89), Тетти, Буэндиа (Дрмич, 83), Пукки.
Манчестер Сити – Эдерсон, Зинченко, Отаменди, Стоунз, Уокер, Родри Эрнандес, Сильва (Габриэл Жезус, 57), Бернарду Силва (Марез, 73), Гюндоган (де Брюйне, 57), Стерлинг, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Байрэм (45), Маклин (64), Бернарду Силва (69), Кэнтуэлл (87).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Манчестер Сити” АПЛ дебютантига ютқазиб қўйди (видео)