2 754
Нур-Султонда илк медаль. Арам Варданян кумуш билан кифояланди, Ассакалов бронза учун курашади
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк медални қўлга киритди.
Юнон-рим кураши бўйича -72 килограмм вазн тоифасида финалга чиққан ўзбекистонлик Арам Варданян ҳал қилувчи баҳсда россиялик Абуязид Манциговга 0:9 ҳисобида ютқазиб қўйди ва мусобақанинг кумуш медали билан кифояланадиган бўлди. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги илк медали бўлди.
Саралашда Арам Варданян аввалига Руслан Аҳамалйиени (Беларусь) 9:1, 1/8 финалда Ҳу Жунг Жангни (Хитой) 8:0 ҳисобида енганди. Чорак финалда у германиялик Феликс Видмаердан, ярим финалда эса болгариялик Аик Мнатсаняндан устун келганди.
14 сентябрь кунги баҳсларда -82 кг вазн тоифасида ярим финалга етиб бориб, грузиялик Лаша Гобадзага ютқазиб қўйгач, бугун бронза медал учун гиламга чиққан Нурбек Ҳошимбеков хитойлик Хаитао Циан билан курашиб, мағлуб бўлди (туше) ва медалсиз қолди.
Бугун бўлиб ўтган баҳсларда -87 кг вазнда иштирок этган Рустам Ассакалов ярим финалга қадар етиб бориб, Токио олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритганди. Аммо Ассакалов финал остонасида венгриялик Виктор Лоринсга ютқазди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунига етди. Қоидага кўра, сўнгги балл устунлиги билан ғалаба венгриялик курашчига тақдим этилди.
Энди Ассакалов эртага бронза медали учун курашади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин