15 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили муваффақиятли юришини давом эттирди.
-81 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Дилшодбек Рўзметов жаҳон чемпионатидаги иккинчи жангини конголик Пита Кабежи Петерга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 1/8 финалга йўл олди.
Дилшод Рўзметов турнирдаги иштирокини саралаш босқичида бошлаган, илк жангда у мўғулистонлик Нармандах Шинебаярни яққол устунлик билан мағлуб этганди.
15 сентябрь кунги жанглар доирасида ўзбекистонлик Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) ҳам рингга чиққан, у бразилиялик Дуглас де Андрадени мағлубиятга учратиб, нимчорак финал босқичига ўтганди.
Бугунги дастурда Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна бир вакили Санжар Турсунов (-91 кг) ҳам турнирдаги иштирокини бошлайди. У бразилиялик Абнер Тейшейра билан жанг нимчорак финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Турнир 21 сентябрга қадар давом этади. Турнирда жаҳоннинг 91 мамлакатидан жами 488 нафар спортчи иштирок этмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди