22:10 / 15.09.2019
2 998

Шота Арвеладзе "Навбаҳор" мухлисларига: Қарсак чалишни ўрганинг

Шота Арвеладзе "Навбаҳор" мухлисларига: Қарсак чалишни ўрганинг
Суперлига 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (0:1) "шерлар" устози Шота Арвеладзе учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйиндан олдин йигитларга баҳс муҳити Чемпионлар Лигасидек бўлишини айтгандим. Оддий бўлмаслигини таъкидлагандим. Эронда стадионда одамлар кўп бўлган ва муҳит ўзгача эди. Йигитлар кўрсатмаларни яхши бажаришди. Ўйинни тўлиқ назорат қилдик, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Тўпни ўзимизда ушлаб турдик. Мезбонларда баҳс охирида яхши имконият бўлди холос.

Бизда ўн нафардан ортиқ футболчилар терма жамоаларда бўлишди, Симич ва Сергеевда кичик жароҳат мавжуд. Қийин ҳолатдан чиқиб кетдик.
Мухлислардан ўзларини яхшироқ тутишларини сўраган бўлардим. Улар чиройли ўйнаган, ҳужумкор футбол кўрсатган жамоани олқишлашлари керак деб ўйлайман. Мураббийга ҳамиша қанчадир вақт зарур. Иккинчи мавсумда жамоани яхшироқ биласан. Кийиниш хонасида етакчилар керак эди.

Баъзи ўйинчиларни таркибга қўшдик ва натижалар яхши кўриниш ҳосил қилди. Ўтган йили ҳам яхши ўйнагандик, умумий ҳисобда кўпроқ очко йиққандик. Ўтган йили вилоят ҳокими майдонни яхшилашга ваъда берганди. Бу йил жамоангиз шундай ажойиб майдонда ўйнамоқда. Бу барча учун яхши ҳолат", - деди грузиялик мутахассис.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе "Навбаҳор" мухлисларига: Қарсак чалишни ўрганинг