Суперлига 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (0:1) "лочинлар" устози Андрей Канчельскис учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун муҳим ўйин бўлди, аммо имкониятни бой бердик. Бугун олтин очколарни қўлга киритишимиз мумкин эди. "Пахтакор" клубининг захира ўриндиғи юқори савиядаги футболчилардан ташкил топган. Бизда эса танлов имконияти бироз камроқ. Қолаверса, бир қатор футболчилар жароҳат боис жамоамизга ёрдам бера олмаяпти. Масалан, Азим Аҳмедов. Учрашув давомида мухлислар футболчи амлаштиришни сўрашди. Аммо кимни алмаштираман? Захира ўриндиғимиз кам.
Футболчиларим бугунги баҳсга жисмоний, функционал ва психологик жиҳатдан тайёр эмас эди ва бу мағлубиятимизнинг асосий сабабидир. Кейинги баҳсларда яхши ўйин намойиш этиш учун кўп тер тўкишимизга тўғри келади. Шундагина муваффақиятга эришишимиз мумкин.
Обид Жўрабоевда жароҳат, Аббос Ғуломов узоқ муддатга сафдан чиққан, Азим Аҳмедовда ҳам кичик жароҳат бор эди. Мухлислар бугун "замена, замена" деб бақиришди, аммо кимни майдонга туширишим керак эди?
"Навбаҳор"дан кетганимдан кейин кўплаб таклифлар бўлди, улар қаторида Ўзбекистондан ҳам таклиф бор эди. Вилоят ҳокими "Навбаҳор" учун қайғуради. Эски гиналарни унутиш ва ишлаш керак.
Йил сўнггида "Навбаҳор"нинг кўплаб футболчилари билан хайрлашамиз. Олдинги мураббийнинг ўз қарашлари бор, менинг ўз қарашларим бор.
Олдинда 7 та ўйин бор, йигитлар билан гаплашиб олдик ва ўз олдимизга бу ўйинларда жами 21 очко олишни мақсад қилиб қўйдик.
Бугун ҳакамлар томонидан йўл қўйилган жуда қўпол хатоларни кўрганим йўқ. Масалан, "Андижон" билан баҳсдаги ҳакамлик жуда ёмон бўлганди. Бугун эса ундай бўлмади ва ҳакамга эътирозим йўқ", - дейди Андрей Канчельскис. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди