Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-91 кг вазн тоифасида иккинчи рақам остида сараланган Санжар Турсунов мусобақадаги илк жангини бразилиялик Абнер Тейшейрага қарши ўтказиб, ишончли ғалабага эришди - 5:0.
Шу тариқа, Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзолари бугунги кунги баҳслардан йўқотишларсиз ўтиб олишди.
Бунгача -57 кг вазн тоифасидаги Миразизбек Мирзахалилов ҳамда -81 кг вазн тоифасида Дилшод Рўзметов ўз рақибларини мағлуб этиб, турнирнинг нимчорак финалига йўлланма олганди.
-57 кг: Миразиз Мирзахалилов – Дуглас де Андраде (Бразилия) 5:0
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Пита Кабежи Петер (Конго) 5:0
-91 кг: Санжар Турсунов – Абнер Тейшейра (Бразилия) 5:0.
14 сентябрь куни -52 кг вазн тоифасидаги Шаҳобиддин Зоиров ҳамда -75 кг вазн тоифасида Фанат Қаҳрамонов 1/16 финалда ўз жангларини муваффақиятли ўтказиб, нимчорак финалга чиққанди. Ўзбекистон бокс терма жамоаси ҳозирча фақат бир йўқотишга учради, кечаги жангларда 63 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Элнур Абдураимов америкалик Дэвис Кейшовнга ютқазиб, турнирдаги иштирокини якунлаганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин