Россиялик яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлагач иқтисодчи бўлишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда спортчи Биринчи канал эфирида маълум қилди.
“Мен Москвадаги Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетида таҳсил оламан. 4-курс талабасиман. Сиртдан ўқийман, чунки ҳар куни ўқишга бора олмайман, мен спорт билан шуғулланишим керак. Бундай юқори даражада иккитасидан бирини танлашга тўғри келади”, деб айтган UFC чемпиони.
“Мен иқтисодчи бўлмоқчиман, чунки иқтисодиёт ҳамма ерда долзарб. Ўз капиталимга ақл билан ёндашиб, хайрия йўналиши ва бизнес очмоқчиман. Қандайдир вақтдан кейин ҳеч нарсасиз қолмаслигим учун”, деб айтган 30 ёшли спортчи.
Нурмагомедов 7 сентябрда Абу-Дабида ўтган мусобақада америкалик Дастин Порьени бўғиш усули билан таслим этганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди