Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ўнинчи кун баҳсларида кечки дастурдан ўрин олган жанглар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистоннинг яна бир вакили турнир ярим финалига чиқди.
-81 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Дилшод Рўзметов бу босқичда озарбойжонлик Лорен Альфонсо Домингесга қарши баҳс олиб борди. Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамлар Ўзбекистон вакилини ғолиб деб топишди.
Шу тариқа, Ўзбекистон бокс терма жамоасининг ярим финалга чиққан вакиллари сони 4 нафарга етди.
Бунгача Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) ва Бобо Усмон Батуров (-69 кг) ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди.
Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна бир вакили, +91 кг вазн тоифасидаги Баҳодир Жалолов ҳам бугун ярим финал учун жанг қилади.
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Ричард Торрес (АҚШ) (Б ринг, бошланиш вақти – 20:45). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди