21:43 / 18.09.2019
2 927

Ўзбекистон U-16 ОЧ-2020 саралаш босқичининг илк турида Баҳрайнни мағлуб этди

Ўзбекистон U-16 ОЧ-2020 саралаш босқичининг илк турида Баҳрайнни мағлуб этди
U-16 Осиё чемпионати-2020 саралаши 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. ЖАР стадионида бўлиб ўтган баҳсда ҳамюртларимизнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Риан Исломов мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида Сайид Маҳмуд Алмосави мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим дебютида вакилларимиз бир киши кам бўлиб қолишди: Шаҳзод Акромов майдондан четлатилди.

Бироқ шундан кейин ҳам Азамат Абдураимов шогирдлари ҳужумларни камайтиришмади ва 69-дақиқада Миркомил Абдураззоқов жамоанинг иккинчи голини урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Рустам Турдимуродов ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-16 саралаш босқичини ғалаба билан бошлади.

U-16 Осиё чемпионати-2020 саралаши

Ўзбекистон U-16 – Баҳрайн U-16 3:1
Голлар:
1:0 – 17 Риан Исломов, 1:1 – 43 Сайид Махмуд Алмосави, 2:1 – 69 Миркомил Абдураззоқов, 3:1 90+6 Рустам Турдимуродов.
Ўзбекистон U-16: 12. Бекнур Парманов 2. Вазген Погосян 3. Миркамол Абдураззоқов 5. Кирилл Тодоров 4. Тоҳир Тўхтасинов 8. Риан Исламов 6. Абдуқодир Хусанов 7. Алишер Хайруллаев 17. Нодир Абдураззоқов 9. Облаёр Рахматов 10. Рустам Турдимуродов
Захира: Асрорбек Кенжаев, Шахзод Акрамов, Азизжон Тошкенбоев, Элёр Йўлбарос, Диёрбек Иномов, Мухриддин Пазилдинов, Суннатилла Поёнов, Пўлатжон Жумаханов, Асадбек Бегларханов, Хусанжон Маҳмудов, Александр, Зевадинов, Сардор Хожибоев.

Баҳрайн U-16: 1. Муҳаммад Жафар 2. Маҳмуд Али 4. Талал Алҳиндави 5. Саид Алмосави 7. Юсуф Алзакри 9. Али Ал Досари (С) 11. Али Тарада 13. Муҳаммад Аҳмад 14. Ҳасан Албақари 20. Аммар Али 23. Юсуф Алхаддар.
Захира: Али Ҳабиб, Али Санад, Салман Амин, Жасим Ал Ромаиҳи, Али Албузаид, Муҳаммад Хилол, Ҳусайн Матар, Ҳусайн Хамис, Али Абдулнаби, Муҳаммад Али, Аҳмед Иброҳим, Абдулла Али.

Четлатиш: Шаҳзод Акромов 50.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-16 ОЧ-2020 саралаш босқичининг илк турида Баҳрайнни мағлуб этди