"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду журналист Пирс Морган билан бўлган интервьюда болалигида "Макдоналдс" ходимлари унга қандай ёрдам беришганини оммага ҳавола қилди.
"Биласизми, 11 ёш пайтимда бизда пул бўлмас эди. Интернатда яшардик. Оилам Мадейрада қолган, шунинг учун мен уларни 3 ойда бир марта кўрардим. Оиласиз яшаш жуда оғир.
Қечқурунлари бирор нарса ейишни истардик ва ёнгинамизда жойлашган "Макдоналдс"га бориб, орқа эшикни тақиллатардик: "Бирор нарса қолдими?". Една ва яна икки нафар қизлар бизга егулик беришарди.
Мен уларни топишга ҳаракат қилдим, Португалиядаги одамлар билан гаплашдим, лекин мақсадим амалга ошмади. Ўша "Макдоналдс" эса ёпилган экан. Умид қиламанки, интервью уларни топишга ёрдам беради. Бундан жуда хурсанд бўламан. Уларни Турин ёки Лиссабондаги уйимда кечки овқатга таклиф қилишни хоҳлаяпман. Уларнинг бу яхшиликлари учун бирор нарса бериш ниятим бор.
Улар мен учун нима қилишганини ҳеч қачон унутмайман, бу ишларини жуда қадрлайман. Уларни топиш мен учун қандай муҳимлигини билмайсиз", — дейди Роналду.
Cristiano Ronaldo needs your help finding Edna and two other girls who helped him when he was a poor kid in Lisbon. pic.twitter.com/WssA8hmPnS
— ESPN FC (@ESPNFC) September 18, 2019
Ҳа дўстлар, Роналду нафақат футболда, балки ҳаётда ҳам ўрнак олиш учун арзирли фазилатларга эга (championat.asia талқини). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»