06:00 / 19.09.2019
2 662

"Реал" Мбаппени дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантириши мумкин

"Реал" Мбаппени дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантириши мумкин
"Реал" раҳбарияти ПСЖ билан Килиан Мбаппенинг трансфери борасида келишиб олди. "El Chiringuito" хабарига кўра, "Реал" футболчининг трансфери учун 225 миллион евро тўлайди.
Шунингдек, 50 миллион евро бонуслар тарзида ваъда қилинади. Шу орқали Килиан Мбаппе трансфер нархи борасида жамоадоши Неймардан ўтиб кетади.

Олдинроқ Мбаппе "Реал" билан шартнома борасида келишиб олгани борасида маълумотлар берилганди. Унинг йиллик маоши 35 миллион еврога тенг бўлади.
2017 йилда ПСЖга ўтган Мбаппе жамоаси таркибида 91 ўйинда 62 гол уриб, 33 бора ҳаммуаллиф бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал" Мбаппени дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантириши мумкин