"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар Лигасининг 1-турида ПСЖ (0::3) дан учралган мағлубиятдан кейин, ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бизда шиддат йўқ эди. Тўп учун кечган яккакурашларда ютқазавердик. ПСЖга қарши ўйнаганингизда бу ҳолат вазиятни мураккаблаштираверади.
ПСЖ яхши жамоа. Улар вазиятларни яратадилар. Аммо бу мени безовта қиладиган нарса эмас. Менинг жамоам мусобақанинг талаб даражаси ва шундай рақибга қарши тура олишга тайёр бўлмагани ҳавотирлантирмоқда.
Парижликлар барча жабҳада биздан устунлик қилишди. Асосийси шиддатли ўйнашди. Бу мени безовта қилди, албатта. ПСЖ бизга босим ўтказишини билардик, амммо беллашувнинг ҳар қайси дақиқасида ҳам биз гўё-ки ўйинда эмас эдик.
Одатда биз кўп вазиятлар яратамиз, бугун ҳам иккита голимиз ҳисобга олинмади. Аммо бу голлар билан ҳам имкониятимиз етарли бўлмас эди.
Биз ютганимизда - барчанинг ғалабаси, ютқазганимизда - ҳамма айбдор.
Шиддат, бу майдондаги энг асосий нарса. Сиз ёмон ўйин ўтказишингиз мумкин, лекин сиз шиддатни ошириб, тўп учун оёқларингизни қаттиқроқ қўйиб, яккакурашларда ютсангиз ғалабага эришишингиз мумкин. Аммо бугун буни қилганимиз йўқ," - Зидан. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди