21:02 / 20.09.2019
2 426

Миржалол Қосимов: Танаффусдан сўнг АГМКнинг ўйини сустлашди

Миржалол Қосимов: Танаффусдан сўнг АГМКнинг ўйини сустлашди
Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Сурхон" ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги ўйиндан (1:0) сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қизиқарли ўйин бўлди. Ҳавони иссиқлигига қарамасдан ўйингоҳга келган мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этилди. Биринчи бўлим кескин курашларга ва вазиятларга бой тарзда ўтди. Дастлабки таймда биз ҳам, рақиб ҳам гол уриши мумкин эди.

Танаффусдан кейин жамоамиз бўшашгандек кўринди. Шунингдек, гол ўтказиб юборилган вазиятдаги оддий хато қимматга тушди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилдик. Бироқ "Сурхон" жамоаси ҳимояланишда яхши ўйнади ҳамда қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Биз эса ҳисобни тенглаштириш учун яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик", - деб Қосимовнинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов: Танаффусдан сўнг АГМКнинг ўйини сустлашди