
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-97 кг вазн тоифасида Магомед Ибрагимов 1/8 финалда руминиялик Алберт Саритовга қарши гиламга тушди ва 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.
Энди унинг чорак финалдаги рақиби америкалик тажрибали курашчи, 2016 йилги Рио Олимпиадасида, Лас-Вегас (2015) ва Париждаги (2017) жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлган Кайл Снайдер бўлади.
Магомед Ибрагимов саралаш босқичида польшалик Радослав Баранни осонлик билан таслим этганди - 10:0.
Шунингдек, Ўзбекистон эркин кураш жамоасининг -61 кг вазн тоифасидаги вакили Аббос Раҳмонов нимчорак финалда руминиялик Николаи Охлопковни 8:1 ҳисобида енгиб, чорак финалга чиқди.
Аббос Раҳмонов саралаш босқичида филиппинлик Егор Дмитриевни осонлик билан енгганди (14:2). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар