Хабарингиз бор 2-ноябр куни "MGM Grand arena" да россиялик боксчи Сергей Ковалёв ҳамда мексикалик Саул Альварес ўртасида жанг бўлиб ўтади.
Бу жангни аслида UFC президенти Дана Уайтга нима оғири тушади?
Гап шундаки, 2 ноябрь куни Нью-Йоркда UFC нинг энг кутилган жанг кечаларидан бири UFC 244 ҳам айнан "MGM Grand" да бўлиб ўтади. Уннинг марказий жангида ярим ўрта вазн тоифасида Найт Диас ва Хорхе Масвидал ўртасида даҳшатли жанг бўлиши кутилмоқда.
Уайт Саул Альвареснинг промоутери Оскар Де Ла Хояни UFC нинг марказий жанги билан рақобат қилишини аҳмоқлик деб ҳисоблайди. Бу икки функционер орасида очиқ душманлик бор эканлиги барчага маълум.
“Бу жуда оддий, биз ушбу санани олдиндан буюртма қилганмиз, дейди Уайт. - Бир ҳафта ўтди, ва улар 2 ноябр куни ажойиб шоу қилишни хоҳлашларини эшитдим. Менимча, DAZN дастурида рақобатчи томон шоу қилиш бу мутлақо аҳмоқона фикр ! Aммо бу уларнинг ғояси ва уларга жавоб берамиз.
Эҳтимол, улар барибир воқеалар ривожини вақти келганда ҳал қилишар. Яқинда (Боб Aрум шоусида (Top Rank) Тайсон Фюри ва Отто Уоллин Жастин Гатжи ва Ковбой Серроне ўртасидаги жангимиз тугаганидан сўнг рингга чиқишган эди.
Шундай қилиб, агар улар тўғри вақтни танласалар, унда яхши. Aммо, улар очиқ рақобатни хоҳласалар, унда ... кўрсатиб қўямиз”-деган Дана Уайт. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»