22:22 / 22.09.2019
3 300

«Буффон, сени кўриш учун Ўзбекистондан 5 минг км йўл босиб келдим!»

«Буффон, сени кўриш учун Ўзбекистондан 5 минг км йўл босиб келдим!»
Фото: Instagram/@gianluigibuffon
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 4-туридан ўрин олган баҳсда «Ювентус» ўз майдонида «Верона» клубини меҳмон қилди.
Беллашув Турин клубининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу куни туринликлар дарвозасини Жанлуижи Буффон қўриқлади.

Буффон ўйиндан сўнг Instagram’даги саҳифасига бир нечта суратни жойлади. Суратлардан бирида ўзбекистонлик футбол мухлисининг қуйидаги ёзувлари акс этган баннер ҳам бор эди: «Буффон, сени кўриш учун Ўзбекистондан 5000 км йўл босиб келдим».

Фото: Instagram/@gianluigibuffon
Маълумот учун, Ўзбекистонда «Ювентус»нинг расмий фан клуби мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Буффон, сени кўриш учун Ўзбекистондан 5 минг км йўл босиб келдим!»