3 047
Ҳамиджон Акатмов: Тўрт ойдан буён маош олмаяпмиз, футболчилар қачонгача раҳмат учун ўйнашади?
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қизилқум» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.
«Бунёдкор» жамоасини бугун ғалаба билан табриклайман! Яхши ўйин ўтказдик. Ҳисобда ортда қолаётган бўлсак-да, ғалаба қозониш учун ҳаракат қилдик, аммо омад келмади. Умумий маънода, ҳисоб ўйинга мос.
Жамоада молиявий муаммолар бор. Шу вақтгача индамагандим, мана тўртинчи ойга қараб кетяпти, футболчилар маош олгани йўқ. Қачонгача раҳмат учун ўйнайди? Уларни ҳам оиласи бор, ишлаяптими, маошини олишлари керак. Йил бошида ҳомий бўлиши керак бўлган ташкилотлар, бугун ҳомийлик қила олмаслигини айтиб хат беряпти. Дардим ичимда, нима дейишга ҳайронман. Жамоада ички муҳит яхши, шунчаки, йигитларни руҳлантира олмаяпман", - деб Актамовнинг сўзларини келтириб ўтди "Бунёдкор" расмий сайти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»