07:11 / 24.09.2019
2 631

“Бунёдкор” билан судлашган Лушан судда ютқазди

“Бунёдкор” билан судлашган Лушан судда ютқазди
Хабарингиз бор, “Бунёдкор” футбол клуби ва жамоанинг собиқ бош мураббийи Сергей Лушан ўртасида ўтган йилдан буён суд жараёни бўлиб келаётган эди.

2019 йил 28 февраль куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро суди клуб мураббийга у “Бунёдкор”дан талаб қилган сумманинг ярмини тўлаши лозимлиги бўйича қарор қабул қилган эди. Кейинчалик “Бунёдкор” суд чиқарган қарор бўйича Лушан олдидаги тўловларни амалга оширди. Аммо бунга рози эмаслигини очиқчасига билдириб, Лушан клубга нисбатан оммавий ахборот воситалари орқали кескин чиқишлар қилди.

Мураббий клуб устидан судга яна, яъни иккинчи маротаба, бу сафар юқорироқ судга ариза беришини қайта-қайта такрорлади. Натижада, у фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди қарори устидан юқори бўғиндаги судга – Тошкент шаҳар фуқаролик судига кассация шикояти (протест) билан мурожаат қилди.

Тошкент шаҳар фуқаролик судида ҳам жараён бир неча ой давом этди. Ниҳоят, 20 сентябрь куни, Лушаннинг кассация шикоятига нисбатан суднинг якуний қарори эълон қилинди ҳамда унга кўра, “Бунёдкор” билан Лушан ўртасидаги суд иши клуб фойдасига ҳал бўлди. Демак, клубнинг эндиликда мураббий олдида ҳеч қандай мажбуриятлари йўқ.

Манба: Sports.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Бунёдкор” билан судлашган Лушан судда ютқазди