The Best-2019. ФИФА йилнинг энг яхшиларини эълон қилди (фото, видео)

  • 24 сентябрь 2019, 10:57
  • 807
  • Спорт
  • The Best-2019. ФИФА йилнинг энг яхшиларини эълон қилди (фото, видео)
    Италиянинг Милан шаҳридаги «Ла-Скала» опера театрида ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхшиларини (The Best) аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

    Номинациялар ғолиблари билан танишинг:

    Йилнинг энг яхши эркак футболчиси – Лионель Месси («Барселона», Аргентина)
    Йилнинг энг яхши аёл футболчиси – Меган Рапино (АҚШ миллий жамоаси).

    Йилнинг энг яхши эркаклар жамоаси мураббийи – Юрген Клопп («Ливерпуль»).

    Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи – Жилл Эллис (АҚШ миллий жамоаси).

    Йилнинг энг яхши эркак дарвозабони – Алисон Беккер («Ливерпуль», Бразилия).
    Йилнинг энг яхши аёл дарвозабони – Сари ван Венендал (Нидерландия миллий жамоаси)

    Йилнинг энг чиройли голи муаллифи – Даниэль Жори («Дебрецен»).
    Мавсумнинг энг яхши мухлислари – Николас ва Сильвия Грекко (Бразилия).
    Fair Play (Ҳалол ўйин) соврини соҳиби – Марсело Бьелса («Лидс» бош мураббийи).

    Йилнинг рамзий терма жамоасидан эса қуйидаги футболчилар ўрин олишди:

    Дарвозабон: Алисон («Ливерпуль»).
    Ҳимоячилар: Маттейс де Лигт («Аякс»/»Ювентус»), Серхио Рамос, Марсело (иккаласи – «Реал»), Виржил ван Дейк («Ливерпуль»).
    Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич («Реал»), Френки де Йонг («Аякс»/»Барселона»),
    Эден Азар («Челси»/«Реал»)
    Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Лионель Месси («Барселона»), Криштиану Роналду («Ювентус»).

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » The Best-2019. ФИФА йилнинг энг яхшиларини эълон қилди (фото, видео)