Хабарингиз бор, чоршанба куни «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.
Жамоанинг Суперлига иккинчи даврасидаги муваффақиятсиз натижалари боис, бош мураббийи Даврон Файзиев ўз аризасига биноан, лавозимидан озод этилди.
Олдинроқ хабар берилганидек, клуб бир қатор мураббийлар билан музокара олиб борди ва бош мураббий борасида якуний тўхтамга келди.
25 сентябрь куни Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов билан ўзаро учрашувдан кейин тажрибали мутахассис Тачмурод Агамуродов «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди.
Шу куни «Динамо» футбол клуби қароргоҳида йиғилиш ўтказилиб, унда клуб ҳомийлари ва раҳбарияти иштирок этди. Тадбирда жамоа футболчиларига бош мураббий сифатида Тачмурод Агамуродов таништирилди.
Янги бош мураббий билан мавсум якунигача шартнома имзоланиб, Тачмурод Агамуродов олдига «Динамо» жамоасини Суперлигада олиб қолиш вазифаси юкланди. Ушбу вазифа бажарилса, бош мураббий билан шартнома узайтирилади.
Маълумот учун, туркманистонлик тажрибали мураббий 2007 ва 2014 йилги мавсумларда ҳам «Динамо» жамоасида фаолият олиб борган эди.
«Динамо» ПФК матбуот хизмати.
Манба: fcdinamo.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади