
26 сентябрь куни "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги финалига йўлланма олиш учун "Насаф"га қарши майдонга тушади.
Жамоалар Ўзбекистон Кубогида жами 16 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 6тасида "Шерлар" ғалаба қозонган бўлса, 5 тадан баҳсда дуранг ва рақиб ғалабаси кузатилган. "Шерлар" 25 тўп киритган ҳолда дарвозасидан 18 гол олиб чиққан.
Кубок плей-офф босқичларида 7 тўқнашувнинг 4 тасида "Пахтакор", 3 тасида "Насаф" навбатдаги босқичга йўл олган. Яна икки баҳс финал ўйинида кузатилиб, уларнинг иккаласида ҳам "Пахтакор" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 2004 ва 2011 йиллари "Пахтакор" Ўзбекистон Кубогига қаршиликларни мағлуб этиш орқали эга чиққан.
"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳс 26 сентябрь, пайшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар