2020 йил 8-26 январь кунлари Таиланд пойтахти Бангкокда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан бугун мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
16 жамоа тўрттадан 4 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Мусобақа якунида кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма олади. Биласиз, навбатдаги Олимпиада ўйинлари 2020 йил Токиода ташкил этилади. Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси учун Осиёга мезбон Япониядан ташқари яна учта ўрин ажратилган. Агар Япония олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб борса, унда тўртинчи ўринни қўлга киритган жамоа қўшимча имтиёзга эга бўлади.
"А" гуруҳи: Таиланд, Ироқ, Австралия, Баҳрайн.
"B" гуруҳи: Қатар, Япония, Саудия Арабистони, Сурия.
"C" гуруҳи: Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой, Эрон.
"D" гуруҳи: Вьетнам, КХДР, Иордания, БАА.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?