“Динамо” футбол клуби раҳбарияти янги бош мураббий сифатида Тачмурод Агамуродовни расман таништиргач, тажрибали мутахассис клуб матбуот хизматига дастлабки фикрларини билдирди.
“Ўйлайманки, барча вазиятни тўғри ва яхши тушуниб турибди. Билдирилган ишонч ва улкан масъулият учун вилоят ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Олдимизда “Динамо” жамоасини ҳозирги қийин вазиятдан олиб чиқишдек жуда муҳим ва жиддий вазифа турибди.
Жамоада яхши футболчилар йиғилган, энг аввало барча ўзига ишониши лозим. Ҳаммамиз бир мақсад сари жиддий бел боғласак, ўйлайманки кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Биласиз, Самарқанд шаҳри ва “Динамо” клуби мен учун бегона эмас. Самарқанддаги олдинги фаолиятларимда ҳам “Динамо”да бор билим ва тажрибамни ишга солганман. Умид қиламанки, самарқандлик мухлислар “Динамо”га ишонишади ва бизни қўллаб-қувватлашда давом этишса, биргаликда натижага эришишимиз мумкин” – дея фикрини якунлади Тачмурод Шамакович.
Усмон Ибодов суҳбатлашди.
Манба: fcdinamo.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?