
Судан терма жамоаси бош мураббийи Здравко Логарушич Никарагуа терма жамоаси сардори Хуан Барреранинг ортидан йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда ФИФАнинг фирибгарлик қилганини иддао қилмоқда.
Логарушичнинг сўзларига кўра у ўз рўйхатида биринчи ўринга Муҳаммад Салоҳ, иккинчи ўринга Садио Мане ва учинчи ўринга Виржил ван Дейкни қўйган. Бироқ, ФИФАнинг расмий ҳисоботида у "Барселона" форварди Лионель Мессига овоз бергани маълум бўлган.
У юқоридаги айблови асоссиз бўлиб қолмаслиги учун ФИФАга юборган хатининг суратини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, якунда дунёнинг энг яхши футболчиси деб Лионель Месси топилди. У ван Дейкдан бор йўғи 8 очко кўп тўплаган холос. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар