Бир ойдан ортиқ вақт давомида жароҳатини даволаган Лионель Месси сафга қайтганидан кейин «Барселона» сафида бошланғич таркибда тушган илк ўйинидаёқ янги жароҳат орттириб олган.
У 24 сентябрь куни «Вильярреал»га қарши кечган ўйиннинг (2:1) биринчи бўлимида жароҳат олган. Бу маълумот «Барселона» матбуот хизмати томонидан расман тасдиқланди.
Аргентиналик футболчи чап оёғидаги бўғимларни шикастлаб олган ва энди яна тикланиш жараёнини ўташи керак бўлади. У навбатдаги турда «Хетафе»га қарши кечадиган ўйинда иштирок эта олмайди.
23 сентябрь куни Лионель Месси ФИФАнинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритганди, кейинги ўйинда у «Вильярреал»га қарши 45 дақиқа давомида ҳаракат қилди. Бу ўйин унинг сафга қайтишидан кейин бошланғич таркибдаги илк ўйини бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?