Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
"Пахтакор" охирги ўйинларда бунчалик кучли қаршиликка дуч келмаганди деб ўйлайман. Чемпион жамоа майдонида муносиб ўйнадик. Аммо 30-40-дақиқаларда хатоларга йўқ қўйдик. Эътиборсизлик натижасида иккита гол ўтказдик. Бугунги ғалаба билан "Пахтакор"ни табриклайман, биз эса бор эътиборимизни Суперлига баҳсларига қаратамиз", - дейди Рўзиқул Бердиев.
- "Насаф" кейинги мавсумда ҳам ОЧЛда ўйнай олмаслиги деярли ойдинлашди. Бу клуб учун муваффақиятсизликми?
- ОЧЛга чиқа олмаганимизни муваффақиятсизлик демаган бўлардим. Аммо йил бошида кўпчилик "Насаф" чемпионатда жон сақлаш учун курашади деб ўйлаганди, тўғрими? Биз янада юқорироқ ўринларни эгаллашга ҳаракат қилгандик. Бизда Машарипов ёки Черандек футболчилар йўқ. Йил бошида мана шу таркибни шакллантириш вазифа қилиб қўйилган эди.
- "Насаф" бугун чемпион билан сафарда тенгма-тенг ўйнади, аммо Суперлигада Қаршида сўнгги ўриндаги "Бухоро"га имконият бой берилди. Буни қандай изоҳлайсиз?
- "Бухоро"га қарши ўйинда ютқазиб қўйганимизда натижа учун айбдормиз деб айтгандим. "Қизилқум" ва "Бухоро" билан ўйинларда рақиблар ҳимоявий тактикада ўйнашди, катта куч билан ҳимояда ўйнаган жамоаларга қарши ўйинда ғалаба қозона олмадик. Футболчиларим рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмай шошилишди ва натижада имконият бой берилди. Бугун ҳам агар бироз совуққонроқ ҳаракат қилганимизда балки ўйин қўшимча таймларга ўтиши мумкин эди. Бугунги ўйиндан олдин қанчалик қийин бўлса ҳам кўпчилик "Пахтакор"ни ютишимиз кераклигини айтганди. Шундай пайтда ўзимни "Реал" мураббийидек ҳис қиламан. Сабаби ҳар қандай ҳолатда ҳам мухлислар биздан ғалаба кутишади.
- Ўйиндан сўнг МОҚ раҳбари билан гаплашдингиз. Суҳбат нима ҳақда бўлганини айта оласизми?
- Рустам ака Шоабдураҳмонов билан бундан олдин ҳам кўришгандик. Бугун ҳам кўришдик. Биласиз "Насаф" олимпия терма жамоаси базавий клубларидан бири ҳисобланади. Шу боис МОҚ раҳбари футболчиларнинг турмуш тарзидан хабардор бўлиб турибдилар. У кишининг ғамхўрлигидан мамнунмиз албатта.
Манба: championat.asia «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?