Чехиянинг футбол бўйича ёшлар чемпионатидан ўрин олган “Бероун” ва “Слани” клублари ўртасидаги ўйинда кучли маст ҳолатда бўлган ён ҳакам Милан Шефара “ҳаракат қилган”. Футбол Фемидасига хизмат қилувчи ҳакам стадиондан чиқарилиб юборилмагунча ён чизиқ бўйлаб ҳаракат қилиш вақтида бир неча марта йиқилиб тушган.
Милан Шефарага нисбатан Марказий Богемия ҳудудий футбол уюшмаси томонидан интизомий иш қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган кадрларга кўра, ён ҳакам шунчалик кучли маст бўлганки, тўғри юра олмай, чайқалиб бир неча марта майсага йиқилган.
Utkání dorostu mezi Berounem a Slaným... pic.twitter.com/IOJnAXsFaZ
— Sportovní Hlášky (@SportovniHlasky) September 22, 2019
“Ҳакамнинг бундай ҳаракатига мутлақ йўл қўйиб бўлмайди. Ҳакамлар қўмитаси SKFS номидан унинг мусобақаларда иштирок этишини тасаввур қила олмайман. Бундай ҳаракат учун ҳеч қандай оқлаш ёки юмшатувчи ҳолат мавжуд эмас”, деб айтган маҳаллий ҳакамлар қўмитаси раҳбари Павел Мареш.
Таъқидланишича, бу Чехияда маст ҳакамлар билан юз бераётган биринчи ҳолат эмас. 2016 йил майида Марек Пильни ва Иржи Йех миллий чемпионат ўйини олдидан спиртли ичимлик ичиб, улардан бири бош ҳакамни масхара қила бошлаган, иккинчиси эса шундоқ майдонга ҳожатини чиқарган. Кейинроқ бу ҳакамлар бўшатилиб, жаримага тортилган ва ҳакамлик лицензиялари тортиб олинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?