12:34 / 27.09.2019
2 752

«Челси» Неймар учун 300 миллион евро, футболчига йилига 42 миллион евро маош бермоқчи

«Челси» Неймар учун 300 миллион евро, футболчига йилига 42 миллион евро маош бермоқчи
Лондоннинг "Челси" клуби 2020 йилнинг ёзида ПСЖ форварди Неймарни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “аристократлар” 27 ёшли бразилиялик футболчига рад этиб бўлмас таклиф юборишади. Аниқроғи, лондонликлар Неймар учун ПСЖга 300 млн евро, унинг ўзига эса йилига 42 млн евро маош таклиф қилишмоқчи. Агар ушбу келишув амалга ошса, Неймар сайёрамизнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

Эслатиб ўтамиз, Неймар жорий ёз “Реал” ёки “Барселона”га ўтиши мумкин эди, бироқ ПСЖ уни қўйиб юборишни хоҳламади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Челси» Неймар учун 300 миллион евро, футболчига йилига 42 миллион евро маош бермоқчи