date
views 6 493

Осиё кубоги-2015 очилиш учрашувини Эрматов бошқаради!

Осиё кубоги-2015 очилиш учрашувини Эрматов бошқаради!

ОФК раҳбарияти Австралияда бошланадиган Осиё кубогининг очилиш учрашувини ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовга ишониб топширди. Бу ҳақда Stadion.uz сайти хабар тарқатди.

"А" гуруҳи вакиллари — Австралия ва Кувайт ўртасидаги учрашув 9 январь куни Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади. Ўйин Мельбурндаги "Rectangular Stadium"да бўлиб ўтади.

Равшан Эрматов фаолияти давомида учинчи марта Осиё кубоги мусобақасида иштирок этади. У илк марта қитъа чемпионатининг очилиш ўйинида ишлайдиган бўлди. Осиё кубоги-2004да ҳамюртимиз битта ўйинни бошқарган. 2007 йили Хитойда бўлиб ўтган турнирда Эрматов иштирок этмаган. Боиси, у Канададаги ёшлар ўртасидаги ЖЧга таклиф олган.

Ўзбекистонлик рефери Осиё кубоги-2011да 4та ўйинни бошқарди, жумладан, финал ўйини ҳам Эрматовга топширилган. Қатардаги мусобақанинг очилиш ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этганидан хабарингиз бор.

Маълумот учун, Осиё кубоги-2015да Эрматовга Абдуҳамидулло Расулов ва Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришади. Австралиядаги турнирда Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамларимиз ҳам иштирок этишяпти.

Фото: anons.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё кубоги-2015 очилиш учрашувини Эрматов бошқаради!