15:47 / 27.09.2019
3 157

Франция полицияси ўзбекистонлик теннисчини қўлга олди

Франция полицияси ўзбекистонлик теннисчини қўлга олди
Франция полицияси икки нафар теннисчи - ўзбекистонлик Альбина Хабибулина ва қирғизистонлик Ксения Палкинани қўлга олди. Улар келишилган ўйинларда гумонланмоқда.

Ушбу ҳибсга олишлар Франциядаги мусобақаларда келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича олиб борилган йирик суриштирувнинг бир қисмига айланди. Бу ҳақда Gotennis'га таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

L’Equipe маълумотига кўра, аввалроқ Хабибулина март ойида Гоннесдаги турнирда ўтказилган ўйинда атайин мағлуб бўлганини тан олган. Палкина эса у ва пул тикадиган одамлар ўртасида воситачилик қилишда гумонланмоқда. Франция расмийларининг спортчиларга бўлган эътиборини шубҳали пул тикишларни пайқаган британиялик букмекерлар жалб қилди.

Суриштирув туфайли Хабибулина ва Палкина жуфтликда ўйнаши керак бўлган Клермонт-Феррандаги ITF мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Франция полицияси ўзбекистонлик теннисчини қўлга олди