Ҳамюртимиз украиналик журналистлар таъбири билан айтганда “Тёмная Лошадка”, яъни Жамшидбек Нажмиддинов деярли икки йиллик танаффусдан сўнг, яна рингга қайтмоқда. У 6 октябрь куни пойтахтимизда ўтказиладиган бокс оқшомида россиялик Пеле Садоянга қарши WBC йўналишининг Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари чемпионлик камари учун 10 раундлик жангда рингга кўтарилади.
Ушбу боксчимиз 63,5 кг вазн тоифасида жанг олиб боради. Юртдошимиз профессионал боксда 14 та жанг ўтказиб, уларнинг 13 тасида ғалаба қозонган. Бир бора шов-шувли жангда ҳакамларнинг шубҳали қарори туфайли, украиналик собиқ чемпион - Виктор Постолга мағлуб бўлган эди. Унинг рақиби Пеле Садоян ҳам жуда кучли боксчи саналади. У профи рингда мағлубиятсиз одимламоқда. Унинг ҳисобида 9 та жанг, 7 та ғалаба ва 2 та дуранг бор.
Эслатиб ўтамиз: Жамшидбек Нажмиддинов WFA (World Fighting Assotiation) чемпионлик камарининг амалдаги соҳиби ҳисобланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?