15:00 / 28.09.2019
3 624

Арвеладзега керак бўлмаган футболчи миллий терма жамоага жалб этилди

Арвеладзега керак бўлмаган футболчи миллий терма жамоага жалб этилди
АГМК жамоасидан футболчилар терма жамоаларимизнинг октябрь ойидаги ташкил этиладиган йиғинларига чақирув олишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоасига АГМК вингери Жасур Яхшибоев, Любинко Друлович бошчилик қилаётган Олимпия терма жамоамиз йиғинига эса ёш дарвозабон Низомиддин Зиёвутдинов жалб этилди.

Шунингдек, олмалиқликлар мураббийлар штабида фаолият кўрсатадиган массажчи Абдулла Ризбоев ҳам октябрь ойидаги йиғинида бош жамоамизга кўмак беради.

Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Тошкентда Яман (10 октябрь) ва сафарда Сингапурга (15 октябрь) қарши беллашади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арвеладзега керак бўлмаган футболчи миллий терма жамоага жалб этилди