"Насаф"нинг 11 нафар футболчиси терма жамоаларга жалб этилди. Бу ҳақда Sports.uz сайти хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Умар Эшмуродов, Шароф Муҳитдинов ва Азизжон Ғаниев Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида иштирок этади. Абдувоҳид Неъматов, Машхуржон Муҳаммаджонов, Дилшод Саитов, Ҳусниддин Алиқулов, Ойбек Бозоров, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Бобир Абдихолиқовни Любинко Друлович жамоасига жалб этди. Шунингдек, жамоа дарвозабонлар мураббийи Михаил Наумов олимпия терма жамоасига чақирилди.
Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Тошкентда Яман (10 октябрь) ва сафарда Сингапурга (15 октябрь) қарши беллашади.
Олимпия терма жамоамиз эса йиғин доирасида Жанубий Корея ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?