
Хабарингиз бор, октябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида иккита ўйинда иштирок этади.
10 октябрь куни Тошкентда Яманни қабул қилсак, 15 октябрда Сингапур меҳмони бўламиз.
Вадим Абрамов мазкур баҳсларга "Бунёдкор"дан тўрт нафар футболчини чақирди. Булар дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов, ҳимоячи Дилшодбек Аҳмадалиев, ярим ҳимоячилар Лутфулла Тўраев ва Хуршид Ғиёсов.
Маълумот учун, терма жамоанинг сентябрь ойидаги Фаластин билан ўйинига "Бунёдкор"дан биронта ўйинчи чақирилмаган эди. "Бунёдкор" Суперлигада 20та турдан сўнг 34 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.
Манба: championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар