09:30 / 29.09.2019
2 751

UFC Fight Night 160 турнирининг барча натижалари билан танишинг

UFC Fight Night 160 турнирининг барча натижалари билан танишинг
Дания пойтахти Копенгагенда ташкил қилинган UFC Fight Night 160 турнири ҳам ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда илк бора дебют қилган ҳамюртимиз италиялик рақиби Алессио ди Кирико устидан ҳакамларнинг якдил овозига кўра, ғалаба қозонди.

Яна бир бизга таниш бўлган яъни ҳамюртимиз Мурод Хонтўраевдан мағлубиятга учраган, Ион Куцелаба Халил Раунтрини биринчи раунднинг ўзида нокаутга учратиб, ўз ғалабасини нишонлади.

Қуйида қолган натижаларни эътиборингизга хавола этамиз:
Джон Филлипс- Ален Амедовски ( Джон биринчи раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди)
Сияр Баҳодурзода – Исмаил Наурдиев (Ҳакамлар қарорига кўра, Наурдиев ғолиб чиқди)
Брендон Девис – Гига Чикадзе (Ҳакамлар қарорига мувофиқ Чикадзе ғалаба қозонди)
Мейси Чиассон- Лина Ленсберг (Ҳакамлар қарорига кўра Лина ғолиб чиқди)
Марк Диакези – Ландо Ванната (Ҳакамлар қарорига кўра, Диакези ғалаба қозонди)
Джек Шор – Ноэлин Эрнандес ( Шор учинчи раундда муддатдан аввал ғалаба қозонди)
Николя Долби – Алекс Оливейра ( Ҳакамлар қарорига кўра, Долби ғалаба қозонди)
Михал Олексийчук – Овинс Сен Прё ( Иккинчи раундда Сен-Прё ғалаба қозонди)
Гуннар Нельсон –Гилберт Бёрнс (Ҳакамлар қарорига кўра, ғалаба Бёрнс ҳисобига ёзилди)
Марк Мадсен – Данило Беллуардо ( Мадсен биринчи раундда рақибини нокаутга учратди)

Марказий жанг
Джек Херманссон – Жаред Каннонье (Жаред иккинчи раундда нокаут билан ғалаба қозонди)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UFC Fight Night 160 турнирининг барча натижалари билан танишинг