Хабарингиз бор, Coca Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади. Мазкур ўйиндан олдин "лочинлар"нинг россиялик ҳужумчиси Александр Касьян бўлажак учрашув борасида клуб матбуот хизматига қисқача интервью берди.
- Бўлажак ўйинга тажрибали мураббий Андрей Антанасович Канчельскиснинг қўл остида жиддий тайёргарлик кўряпмиз ҳамда майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушамиз.
Тўғри, 1 октябрь кунги баҳс жамоамиз учун осон кечмайди. Боиси, “Динамо” клуби турнир жадвалининг қуйи поғонасида бормоқда ҳамда Суперлигада “жон сақлаб қолиш” учун рақибимизга очко сув ва ҳаводек зарур. Бундан ташқари, самарқандликлар Наманганга янги бош мураббий бошчилигида ташриф буюришади ва унинг дебют ўйинида ўзларининг бор маҳоратларини намойиш этишга ҳаракат қилишади. Шунинг учун бўлажак баҳснинг кескин курашлар остида кечиши эҳтимоли юқори.
“Навбаҳор” 2-даврада мухлислар кутган ўйинни намойиш этолмаяпти. Шунингдек, мен ҳам анчадан буён майдонни голсиз тарк этяпман. Бўлажак ўйинда ушбу нохуш анъанага чек қўйиш, “Динамо” дарвозасига тўп киритиб, жамоамизнинг ютуғига муносиб ҳисса қўшиш учун барча имкониятимни ишга соламан.
Ёдингизда бўлса, биринчи даврада кечган Самарқандда бўлиб ўтган баҳсда гол уриб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлгандим (Сoca Cola Суперлига 6-туридан ўрин олган ўша баҳсда жанговар дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилганди).
Наманганда “Динамо” дарвозасига урадиган бу сафарги голим эса “Навбаҳор”га ғалаба келтиради, деган умиддаман.
Ишқибозлардан эса бизни бўлажак ўйинда муносиб қўллаб-қувватлашларини тилаб қоламн. “Навбаҳор” – “Динамо” учрашувига ташриф буюриб, бизни 12-ўйинчи сифатида қўллаб-қувватланг, азиз мухлислар! “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)