date

Симеоне ҳакамга: "Қандай қилиб бунга қўйиб беряпсан? У сени ҳақорат қилди"

Симеоне ҳакамга: "Қандай қилиб бунга қўйиб беряпсан? У сени ҳақорат қилди"
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига 7-турининг "Реал"га қарши баҳсида Серхио Рамос ён ҳакамни ҳақорат қилди, деб ҳисоблади. Ушбу вазият учрашувнинг биринчи бўлимида содир бўлган эди. Унда Рамос ён ҳакамга нималардир деганди.

Диего Симеоне зудлик билан вазият томон югуриб борди ва бақирган ҳолатда ён ҳакамга: "Қандай қилиб бунга қўйиб беряпсан? У сени ҳақорат қилди", - деб айтган.

Мураббий ушбу вазият учун Серхио Рамосни жазолаш кераклигини айтди. Симеоненинг сўзларига кўра, Рамос ҳакамнинг онасини ҳақорат қилган.
"Ўйинда нима бўлган бўлса, барчаси майдоннинг ўзида қолади. Ёрдамчи ҳакам Рамос нима деганини ўзи билади," - деди Симеоне.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувни Хосе Луис Гонсалес бошқариб борган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Симеоне ҳакамга: "Қандай қилиб бунга қўйиб беряпсан? У сени ҳақорат қилди"