Умар Эшмуродов: "Терма жамоага қўлимдан келганича ёрдам бераман"

  • 29 сентябрь 2019, 23:31
  • 774
  • Спорт
  • Умар Эшмуродов: "Терма жамоага қўлимдан келганича ёрдам бераман"
    "Насаф" клуби сардори Умар Эшмуродов Ўзбекистон терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинига чақирилди.
    Шу муносабат билан биз футболчи билан суҳбатлашдик.

    - Фаолиятингиз давомида биринчи марта Ўзбекистон миллий терма жамоасига таклиф этилдингиз. Буни эшитиб нималарни ҳис қилдингиз?
    - Биринчи навбатда бундан хурсанд бўлдим. Меҳнатларим бесамар кетмаётганини ҳис қилдим. Терма жамоага қўлимдан келганича ёрдам бераман. Клубдагилар ҳам илк бор терма жамоага чақирув олганимдан сўнг мени табриклашди.

    - Рўзиқул Бердиев терма жамоага чақирилгач қандайдир маслаҳатлар бердими?
    - Менга алоҳида ҳали маслаҳат бермадилар. Аммо йиғилишларда доим терма жамоага чақирилган футболчиларга борингларни бериб ўйнанглар, терма жамоага ёрдам беринглар деб тайинлайдилар.

    - Терма жамоа марказий ҳимоясида рақобат ҳақида қандай фикрдасиз? Тўғри Анзур Исмоилов терма жамоадан кетди. Аммо сиздан ташқари Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Рустам Ашурматов, Достон Турсунов каби футболчилар ҳам бор.
    - Терма жамоа бўлганидан кейин энг кучлилар чақирилади. Шу боис рақобат бўлиши аниқ. Футболчилар машғулотларда ишлашади, мураббийлар эса ким ўша пайт яхши тайёр бўлса ўшани майдонга туширишади.

    - Вадим Абрамовнинг ўйин услубидаги қайси жиҳатлар кўпроқ ёқади?
    - Ўзбек футболчиларига ва мухлисларига тўп билан ўйин ёқади. Буни рад қилиб бўлмайди. Тўп билан ўйнаш ўзбек футболига ҳам мос деб ўйлайман.

    - "Насаф" Суперлигада сўнгги турларда омадсиз натижалар қайд этмоқда. Бунга нима сабаб бўлмоқда?
    - Бу нарсани кўп ўйлайман. Таркибимизда ёш футболчилар жуда кўп, бундан ташқари кўплаб футболчилар миллий ва олимпия терма жамоаси йиғинларига бориб келишмоқда. Масалан, сентябрь ойидаги ФИФА кунлари вақтида шахсан мен 3-4 кун дам олдим. Термага чақирилганлар эса умуман дам олишмади. Футболчи барибир дам олиб туриши керак. Чарчаб қолган футболчилар ўзининг энг яхши ўйинини намойиш эта олмайди.

    Толибжон Қосимов суҳбатлашди

    Манба: championat.asia

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Умар Эшмуродов: "Терма жамоага қўлимдан келганича ёрдам бераман"