2 321
Вадим Абрамов: Балки терма жамоага мураббий бўлганим "Бунёдкор"нинг ўйинларига салбий таъсир кўрсатаётгандир
Ўзбекистон Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Бухоро" (1:1) жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Рақибни менсимадик дея олмайман, шунчаки, «Бухоро» кутганимиздек ҳимоявий ўйин намойиш қилди, деярли барча футболчилар орқа чизиқда ўйнади. Биз тўп назоратини тўлиқ ўз қўлимизда ушлаб турган бўлсакда, ҳеч бир ўйинчимиз етакчиликни ўз қўлига олишни истамади. Қолаверса, жамоа етакчилари ҳам ўз имконияти даражасида тўп сургани йўқ. Сўнгги ўйинларда индивидуал хатолар сабабли ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқяпмиз.
Жамоамизда қандайдир «спад» бўляпти. Саралаш ўйинлари сабабли юзага келган танаффусдан кейин футболчиларимиз ўзига ўхшамаяпти. Ўйлайманки, терма жамоа туфайли бўладиган навбатдаги танаффус бизнинг фойдамизга хизмат қилади. Балки мени терма жамоага бош мураббий бўлганим футболчиларга руҳий таъсир қилаётгандир, яна билмадим. Чунки бугун ҳам йигитларда қандайдир ишонч сезмадим, футболчилар таваккал қилишни истамади", - деб Абрамовнинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий сайти. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?