12:13 / 03.10.2019
2 447

Андрей Канчельскис "Навбаҳор"га яна бир ҳужумчи олиб келмоқчи

Андрей Канчельскис "Навбаҳор"га яна бир ҳужумчи олиб келмоқчи
Суперлига 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Учрашув қийин кечди. “Динамо”га очко сув ва ҳаводек зарур бўлганлиги боис, рақибнинг жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишини кутгандик, албатта. Самарқандликлар ҳимоявий ўйин намойиш этиб, ўз бахтларини қарши ҳужумдан излашди. Қанотлар орқали ҳужум ташкил этмасдан эса ҳимояни ёриб ўтиш осон эмас. Афсуски, қанот ярим ҳимоячиси Аббос Ғуломов жароҳат олди, шунингдек, Азизбек Турғунбоев ҳам олдингидек формада эмас. Бу тушунарли ҳолат. Боиси, Турғунбоев маълум сабабларга кўра, 6 ойга яқин вақт давомида майдонга тушмади ҳамда бу унинг ўйинига ўз таъсирини кўрсатди.

Жамоамиз учун ушбу ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди ҳамда йигитлар зафар қучишни уддалашди. Муҳими, ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритдик. Бизда ҳали совринли ўринлар учун кураш олиб бориш имконияти бор ҳамда буни амалга ошириш учун интиламиз. Бугунги ўйиндаги жонкуярликлари, фидоийликлари учун шогирдларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Йигитлар майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб боришди ва якунда зафар қучишга муваффақ бўлдик. Кейинги учрашувларда футболчилар ўйин сифатини ошириш ҳамда кўпроқ голлар уришга ҳаракат қилишади ва буни амалга ошириш устида иш олиб борамиз.

Тўғри, биринчи даврада Самарқандда бўлиб ўтган ўйин бугунгидан кўра, кескинроқ ҳамда шиддатли, шунингдек, кескин курашлар остида кечганди. Аммо ўша таркибдаги футболчилардан тўрт нафари ҳозир айрим сабабларга кўра, сафимизда йўқ. Шунинг учун бугунги баҳс ўша ўйиндан кескин фарқ қилди.

Айтиш лозимки, биз ҳозир ҳам руҳий “ўра”дамиз. Бундан эса бирданига чиқиб кетиш осон иш эмас. Бундан ташқари, шундай қийин ҳолатда “Пахтакор”га қарши ўйнашга тўғри келди ҳамда ўша ўйинда рақибга ўзимиз гол совға қилдик. Йигитларга қойил, улар мазкур қийин вазиятдан чиқиб кетишга ўзларида куч топа билишди ва ўз ишларига виждонан ёндошишмоқда. Таъкидлаш жоизки, захира ўриндиғимиз торлиги боис, жароҳатланган ҳамда дисквафикацияга учраган футболчиларнинг ўринларини тўлдириш қийин кечмоқда.

Олдинги матбуот анжуманида, Александр Касьян вақти келса, гол уришни бошлайди, дегандим. Мана у гол уришни бошлади ва кейинги ўйинларда ҳам Касьяндан чиройли голлар кутиб қоламиз. Тўғри, Иван Соловьёвнинг майдонда йўқлиги билинди. Айтганча, у бугун фарзандли бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, Иванни янги меҳмон билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман. Кейинги баҳсларда Соловьёв албатта, “Навбаҳор”нинг муваффақиятларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади, деган умиддаман.

Олдинда бизни принципиал аҳамиятга эга бўлган “Сурхон”га қарши кечадиган ўйин кутиб турибди. Термизликлар билан биринчи даврада кечган баҳс ҳам анча қийин ўтганди. Ўша учрашув арафасида анча гап-сўзлар бўлганди. Лекин биз “Сурхон”ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлгандик. Энди Термиздаги ўйинга пухта тайёргарлик кўрамиз. Албатта, бир нафар ҳужумчи билан ўйнаш қийин ва келаси мавсум арафасида Касьян билан ҳужум тандемини ташкил этиш учун яна бир нафар маҳоратли ҳужумчини таклиф этиш режамиздан ўрин олган, - деди мураббий.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андрей Канчельскис "Навбаҳор"га яна бир ҳужумчи олиб келмоқчи