
Хабарингиз бор ММА йўналишида бир қатор қизларимиз ҳам ўз фаолиятини олиб бормоқда. Улар орасида энг машҳури шубҳасиз Лиля Шакирова десак муболаға бўлмайди. Ушбу ҳамюртимиз 6 октябрь куни Россиянинг Самара шаҳрида GFC промоушенининг енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун октагонга чиқади.
У эквадорлик Германия Ласкано билан ушбу титул учун жанг олиб боради. Лилия ушбу промоушен таркибида иккита жанг ўтказиб уларда ажойиб ғалабани қўлга киритган. Умуман олиб қараганда ММА йўналишида 7 бора октагонга кўтарилган. Уларнинг 6 тасида ғалаба қозонган бўлса, бир бора мағлубиятга учраган.
Яна бир аҳамиятга молик тарафи Лилия яқин вақтлар давомида UFC билан шартнома тузиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз: Ушбу юртдошимиз BUKA GYM клубида машғулотлар олиб боради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар