11:38 / 05.10.2019
3 613

Баҳодир Жалоловга 200 000 000 млн сўм пул мукофоти берилди

Баҳодир Жалоловга 200 000 000 млн сўм пул мукофоти берилди
9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионати олтин медали совриндори, чемпионатнинг энг яхши спортчиси деб топилган воҳадошимиз Баҳодир Жалолов бугун Сурхондарёга келди.

Чемпионни Термиз халқаро аэропортида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддилари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали кутиб олишди.

Ёшлар марказида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар ҳамда спортчи ёшлар иштирокида уюштирилган тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов “Ўзбекистон ифтихори” унвони соҳиби Б.Жалоловнинг нуфузли чемпионатда эришган ғалабаси, спортдаги ютуқларини эътироф этиб, 200 миллион сўм пул мукофоти ва эсдалик совғаларини топширди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси Баҳодир Жалоловга бокс бўйича жаҳон чемпионатидаги муносиб иштироки учун қўмондонлик томонидан лейтенант унвони берилганлиги айтилди.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 1994 йилнинг 8 июлида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган.

2015 йилда Россияда ўтказилган бокс бўйича Жаҳон кубогида халқаро миқёсдаги илк зафарли жангини ўтказиб, олтин медал соҳибига айланган. У кўплаб халқаро мусобақалар қатори 2016 йилда Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтказилган Ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳамдир.

Иқтидорли боксчи 2019 йилнинг апрель ойида АҚШнинг Нью-Йорк штатида ўтказилган баҳсларда “NABF Junior” титул камарини, Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

2019 йилнинг 9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида супер оғир вазн тоифасига эга воҳадошимиз ўз фаолиятида илк бор жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди.

Учрашувда маҳоратли боксчи Баҳодир Жалолов бундай эътибор ва ғамхўрликка жавобан 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларида ҳам Ватанимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилишини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалоловга 200 000 000 млн сўм пул мукофоти берилди