18:47 / 05.10.2019
3 085

ЖЧ-2022 саралаш. Фаластин Саудия Арабистонини ўзида қабул қилади

ЖЧ-2022 саралаш. Фаластин Саудия Арабистонини ўзида қабул қилади
15 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Фаластин - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтади.
Ниҳоят узоқ давом этган музокаралардан сўнг Фаластин Саудия Арабистонига қарши ўйинни қаерда ўтказиши маълум бўлди. Фаластин футбол ассоциацияси президенти Жибрил Ражуб журналистларга берган интервьюсида терма жамоа навбатдаги уй учрашувини ҳам ўзида ўтказишини айтиб ўтди. Маълум бўлишича, Жибрил Ражуб ФИФА вакиллари билан алоқага чиқиб терма жамоа нима бўлган тақдирда ҳам ўзида ўйнашини айтган.

Шундай қилиб Фаластин - Саудия Арабистони 15 октябрь куни Ал Рам шаҳридаги биз ўйнаган стадионда бўлиб ўтадиган бўлди. 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳам Фаластин билан Саудия Арабистони битта гуруҳда жой олган бўлиб, ўшанда ўйинлар бетараф мамлакатда ўтказилганди. Энди бўлса секин-аста вазият ўзгаряпти.

Фақат муаммо шундаки, Саудия Арабистонига Фаластинга қандай етиб боради? Бу мамлакатга бориш учун энг қулай йўл Исроил чегарасини кечиб ўтишга тўғри келади, лекин ҳозирда Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги алоқалар яхши эмас. Шу боис араблар Иордания орқали боришни лозим топишди.

Фаластин терма жамоаси 4 октябрдан Бельгияда машғулотларни бошлади. Терма жамоа бу ерда 10 октябрга қадар бўлади. Шундан сўнг уйига қайтиб Саудия Арабистони билан кечадиган ўйинга ҳозирлик кўради. Ҳар икки жамоа бунгача беш бор расмий учрашувларда тўқнаш келган бўлиб, икки бор дуранг қайд этилган ва уч марта Саудия Арабистони ғалаба қозонган.

Яхши биласиз, ушбу жамоалар жой олган гуруҳда ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Тошкентда Яманни қабул қилса, 15 октябрда Сингапур меҳмони бўлади.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2022 саралаш. Фаластин Саудия Арабистонини ўзида қабул қилади