18:45 / 06.10.2019
3 073

Ўзбекистон МТЖ ўртоқлик ўйинида олимпиячиларимизни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон МТЖ ўртоқлик ўйинида олимпиячиларимизни мағлубиятга учратди
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Пахтакор” стадионида олимпиячиларимизга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Беллашувда бош жамоамиз Любинко Друлович шогирдларини 3:1 ҳисобида таслим этди.

Ўйинда дастлаб Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очди. Тайм ўрталарида олимпия терма жамаомиз ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов мувозанатни тиклади.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Игоь Сергеев пенальтидан гол ура олмади. Бироқ ўйиндаги вазиятда бош жамоамиз форварди дублга эришди.
Шу тариқа, ўртоқлик ўйинида Вадим Абрамов шогирдлари Любинко Друлович жамоасидан устун келишди.

Ўзбекистон мтж - Ўзбекистон отж 3:1
Гол:
Достон Ҳамдамов (11), Игорь Сергеев (45, 58) - Бобир Абдихолиқов (34).
Амалга оширилмаган пенальти: Игорь Сергеев (37, дарвозабон)

Ўзбекистон мтж: 1. Элдор Суюнов, 5. Рустам Ашурматов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 4. Фарруҳ Сайфиев, 11. Акбар Исматуллаев, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 18. Сардор Мирзаев, 6. Азиз Ғаниев, 10. Жалолиддин Машарипов, 17. Достонбек Ҳамдамов, 21. Игорь Сергеев.
Захирадагилар: 12. Санжар Қувватов, 15. Егорь Кримец, 2. Умар Эшмуродов, 22. Дилшод Аҳмадалиев, 14. Шароф Муҳиддинов, 7. Одил Ҳамробеков, 8. Жамшид Искандеров, 17. Жасур Яхшибоев, 23. Хуршид Ғиёсов, 6. Остон Ўрунов, 9. Одил Аҳмедов, 13. Лутфулло Тўраев, 19. Отабек Шукуров, 11. Темурхўжа Абдухолиқов.

Ўзбекистон отж: 1. Абдувоҳид Неъматов, 18. Ҳусниддин Алиқулов, 2. Ислом Қобилов, 20. Шахбоз Жўрабеков, 3. Илҳом Алижонов, 15. Ойбек Рустамов, 6. Нурилло Тўхтасинов, 10. Бобир Абдухолиқов, 22. Санжар Қодирқулов, 23. Ойбек Бозоров, 11. Миржаҳон Мираҳмадов.
Захирадагилар: 12. Низомиддин Зиёвутдинов, 21. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3. Иброҳим Юлдашев, 13. Шерзод Насруллаев, 5. Дилшод Саитов, 4. Абдулла Абдуллаев, 14. Аброр Исмоилов, 17. Ислом Рашидхонов, 8. Достон Ибрагимов, 9. Асадбек Собиржонов, 16. Азизбек Амонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон МТЖ ўртоқлик ўйинида олимпиячиларимизни мағлубиятга учратди