Юртимизда ўтказилаётган халқаро спорт мусобақалари катта халқ шодиёнасига айланаётганлиги кейинги пайтда анъанага айланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган XIV халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросими ҳам шундай бўлди. Мусобақа том маънода мамлакатимизга, минг-минглаб курашсеварларга ҳаяжонли беллашувлар шодлигини, бетакрор кураш усуллари завқини олиб келиш билан бирга, миллий спортимизнинг халқаро майдондаги ривожини янги босқичга олиб чиқди.
Фахрий полвонларимизнинг ота-боболаримизга хос тарзда кенг қулоч ёзиб давра айланганлари, курашнинг қадимий анъаналарини кўз-кўз этувчи чиройли усулларни намойиш этиши, курашимизнинг иккинчи қаноти бўлган белбоғли курашчиларнинг кўргазмали чиқишлари, думбира, чанқовуз ва миллий санъатимиз гулдасталарининг ўзига хос бетакрор жозибаси кўнгилларга олам-олам тааассуротлар “Алпомиш” стадионига йиғилган минг-минглаб ишқибозларга завқ бағишлади.
Халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов мусобақа иштирокчиларига омад тилаб, стадионга йиғилган ишқибозларга чиройли кураш усулларини тамоша қилиб, маданий хордиқ чиқапришларини тилашди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, “Уч ярим минг йиллик тарихга эга бўлган курашимиз халоллиги, адолат тамойилларига асослангани учун ҳам дунёда кенг ривожланмоқда. Айниқса, миллий курашимизнинг Осиё ўйинларига киритилганлиги халқимизнинг спорт дунёсидаги ўлкан ютуғи бўлди. 2015 йилгача дунёда Ўзбек кураши билан шуғулланганлар олти юз минг атрофида эди. Бугунга келиб, жаҳонда 15 миллиондан зиёд спортчи курашимиз билан шуғулланаётганлигини алоҳида эътироф этмоқ лозим”, дея таъкидладилар.
Ҳақиқатан, миллий спортимизга давлатимизнинг алоҳида эътибори ҳамда халқаро спорт майдонида унинг ривожи тизимли олиб борилиши натижасида Ўзбек кураши жаҳон спорт оламида ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?