23:05 / 06.10.2019
2 989

Шомуродов ва Байрамян сочини калга олдирмайдиган бўлди

Шомуродов ва Байрамян сочини калга олдирмайдиган бўлди
Россия чемпионати 12-тур «ЦСКА» – «Ростов» баҳсининг (1:3) қаҳрамонларидан бири бўлган меҳмонлар аъзоси Хорен Байрамян ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
Байрамян жамоа устози Валерия Карпин билан бўлган келишув ҳақида айтиб ўтган.

“4 тур олдин барча терма жамоа йиғинидан қайтганидан сўнг, Валерий Георгиевич шундай деди: «агар кейинги танаффусгача 2 та гол урмасанг, сочингни калга олдирасан». Шомуродов билан ҳам худди шундай эди, лекин, унга учта гол юклатилганди. Охирги учрашувда биз вазифани уддаладик ва соч билан қолдик», – дейди бугун дублга эришган футболчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов ва Байрамян сочини калга олдирмайдиган бўлди