07:30 / 07.10.2019
3 060

Тошкентда ажойиб профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди

Тошкентда ажойиб профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди
Аввал хабар берганимиздек пойтахтимизда профессионалл бокс оқшоми бўлиб ўтди. Афғонистон вакили етиб кела олмаганлиги муносабати билан жанг кечасидан 9 та баҳс ўрин олди. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу бокс кечаси жуда ажойиб тарзда ташкил этилди десак янглишмаган бўламиз. Жанглар ҳам бир-биридан қизиқ, кескин курашларга бой бўлди.

BUKA GYM залига ташриф буюрган мухлислар асло зерикиб қолишмади. Марказий жангда WBC шарқий Европа ҳамда МДҲ мамлакатлари чемпионлик камари учун 12 раундлик баҳсда ҳамюртимиз Жамшид Нажмиддинов ва грузиялик Жоржи Хуцишвили тўқнаш келишди. Қувонарлиси, юртдошимиз биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини нокаутга учратди ва ушбу камар соҳибига айланди.

Яна бир, кечанинг безагига айланган қарама-қаршилик Достон Турдиев ва озарбайжонлик Элвин Охунзода ўртасида кечди. 6 раунддан иборат бўлган рейтинг жангида тажрибали боксчимиз Достон Турдиев тўлиқ давом этган раундлар якунига кўра, яққол устунлик билан ғалаба қозонди. Айтиш мумкинки, ҳар икки боксчи аренага ташриф буюрган мухлисларнинг чексиз олқишига сазовор бўлди. Элвин ҳам жуда матонатли боксчи эканлигини намойиш этди. Жуда кучли зарбаларни ўтказиб юборган бўлсада, у жангни охирига қадар етказа олди.

Қолган жангларда эса қуйидаги натижалар қайд этилди:
72 кг да 4-раундлик ўртоқлик учрашувда рингга кўтарилишган икки юртдошимиз Ислом Мўминов ҳамда Ҳожиакбар Қодироҳунов баҳсида Ислом Мўминов ҳакамлар қарорига кўра, ғалаба қозонди.

69 кгдаги ҳамюртимиз Шерзод Мамажонов афсуски Озарбайжон вакили Нижат Ҳасановга имкониятни бой бериб қўйди. У жангни охирига қадар етказа олмади.

Мазкур қарама-қаршиликдан сўнг, асосий жанглар бошланди.
Дастлаб, 60 кг вазнда ҳамюртимиз Шукур Воҳидов қирғизистонлик Мирбек Шеровга қарши жанг ўтказди ва ғалаба қозонди.

72 кг вазн тоифасида яна икки нафар боксчимиз Жавоҳир Фозилов ҳамда Одилжон Холдоровлар ўзаро тўқнаш келишди ва ушбу қарма-қаршиликда Жавоҳир қийинчилик билан ғалаба қозонди.

57 кгда яна бир вакилимиз Абдулазиз Нажмиддинов ҳам қирғизистонлик боксчи Бақтибек Мирзажоновга қарши рингга кўтарилди ва биринчи раунднинг ўзида уни техник нокаутга учратди.

Навбат анчагина вазмин бўлган боксчилар яъни 79 кг вазн тоифасидагиларга келди. Унда Жиззахнинг Зомин туманида таваллуд топган Жалолиддин Ўктамов грузиялик Паата Адуашвили билан муросасиз жанг ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра, ғолиб чиқди.

8 раундлик ягона бўлган жангда ёш истеъдодли боксчимиз Жавлонбек Қурбонов украиналик Данило Савченко билан жуда қийин бўлган жангни ўтказди. Тактик курашлар кечган ушбу баҳсда юртдошимиз ғалаба қозона олди. Қолган икки марказий жангни эса юқорида айтиб ўтдик.

Хуллас, ушбу профессионал бокс турнири барчада бирдек яхши таассурот қолдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тошкентда ажойиб профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди